Ғазо чегарасида ўнлаб фаластинликлар яраланди

18:31 02.02.2019 285

Исроил ҳарбийлари Ғазо чегарасида тинч норозилик намойишларини тарқатаётганида  32 фаластинлик жароҳат олган, дея хабар беради Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарларга кўра, исроилликлар намойишчиларга қарши уруш ўқларини ишлатган. Жабрланганлардан бири шифокор экани маълум қилинди.

30 мартдан бери фаластинликлар Исроил ва Ғазо соҳилларида “Ер куни”нинг 42 йиллигига бағишланган тинч намойишларни ўтказмоқда. Фаластинликлар ҳаракатларини тарқатиш жараёнида Исроил аскарлари ҳарбий ўқлардан фойдаланди. Бугунги кунга қадар митингларда 225 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, мазкур давр мобайнида камида 14 фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазо секторида ҳаво ҳужумлари ва танк ҳужумлари қурбони бўлди.

Исроил 1976 йил 30 мартда минглаб Форс ерларини эгаллаб олган. Ўша пайтдан бери ҳар йили шу кунга қадар фаластинликлар тинч йўл билан бўйсунмаслик намойишларини ўтказиб, дунё ҳамжамиятига бирдамлик ва ҳамжиҳатликни намойиш қилмоқдалар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!