Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

759

Ғазо сектори соҳиллари Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига қарши сўнгги ҳарбий амалиётида ҳалок бўлган фаластинлик болаларнинг исмлари ва суратлари билан тўлдирилди. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Болаларни ишғол ўлдиради” шиори билан ташкил этилган тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва расмий муассасалардан жами 22 та ташкилот иштирок этди. 

Фаластинлик санъаткорлар Ғазо соҳилидаги 100 метр узунликдаги далага қум ёрдамида Исроил томонидан ўлдирилган 17 нафар боланинг исмларини ёзишди. 

Шунингдек, тадбирда Исроил томонидан ўлдирилган тенгдошларининг суратларини кўтарган ўнлаб фаластинлик болалар Исроилнинг уларга нисбатан қонунбузарликларини қоралаган баннерлар билан норозилик билдирди. 

Фаластинлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Салоҳ Абдуллатиф тадбирдаги нутқини қуйидаги сўзлар билан бошлади: 

"Биз Исроил жиноятларини кечирмаслигимизни айтишга келдик. Исроил жиноятларини фош қилиш ва ишғол етакчиларини жавобгарликка тортиш учун барча миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилдик". 

Фаластинлик болаларнинг ҳам дунёдаги барча инсонлар каби инсон эканлигини ва барча халқаро норма ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқларга эга эканлигини таъкидлаган Абдуллатиф халқаро ҳамжамиятнинг “жимжитлик ва икки томонлама стандарт” Исроилнинг жазосиз қолишига имкон берганига диққат қаратди. 

Абдуллатиф халқаро ҳамжамиятни "ўз ролини ўйнашга ва Халқаро жиноий судда Исроил катталарини сўроқ қилишга" чақирди. 

Ҳукуматнинг Ғазо секторидаги матбуот бўлими раҳбари Салама Маъруф Исроил болаларни атайлаб ўлдирганини таъкидлади. 

Исроилнинг 20 йил давомида 2200 фаластинлик болани ўлдирганини таъкидлаган Маъруф Исроил қамоқхоналарида қийноқ ва тиббий эътиборсизликдан азият чеккан 180 боланинг назоратга олинганини билдирди. 

"Исроил болаларни атайлаб ўлдиради ва уларга умуман эътибор бермайди. Умид қиламизки, исроиллик қотил болаларга нисбатан қилмиши учун дарҳол жазоланади", - дейди Маъруф.  

Исроилнинг Ғазога ҳужуми

1 август куни Исроил аскарлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида “Исломий жиҳод” етакчиси Бассам ас-Саъдийни қўлга олди. 

Бу қадамдан сўнг Исроил Ғазо сектори блокадаси атрофидаги тинч аҳоли пунктларини ёпиб, “Исломий жиҳод” “ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда” деган даъво билан чиқди. 

Жанубдаги қўшинларини кучайтирган Исроил армияси 5 август, жума куни Ғазо секторининг Исломий Жиҳодга тегишли эканини даъво қилган баъзи нуқталарига ҳужум уюштирди. 

Уч кун давом этган ҳужумлар натижасида, аёллар ва болалардан иборат 49 фаластинлик ҳаётдан кўз юмди. Ғазодан Исроил томон юзлаб ракеталар отилди, аммо Исроилда қурбонлар йўқ. 

b якшанба оқшомида Миср воситачилигида томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1544 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

953 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

805 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2533 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2371 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1423 08:48 01.06.2023
« Орқага