Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғазо: турар-жой биносидаги ёнғин оқибатида кўплаб одам ҳалок бўлди 

441

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос буни миллий фожиа деб атади ва мотам куни эълон қилинишини айтди

Маҳаллий манбаларга кўра, Ғазо сектори шимолидаги аҳоли зич жойлашган Жабалия қочқинлар лагеридаги турар-жой биносида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган.

Тез ёрдам машиналари бир неча ярадорларни маҳаллий шифохоналарга етказган. Миср ва Исроил тиббий ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам беришини билдирди.

Фаластиннинг WАFА ахборот агентлиги ҳалок бўлганлар орасида бир неча болалар борлигини очиқлади.

Ғазо Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, дастлабки тергов натижасида бинода кўп миқдорда бензин сақлангани аниқланган.

Тўрт қаватли турар-жой биносининг юқори қаватигача чиққан катта оловни назоратга олиш учун ўт ўчирувчиларга бир соатдан кўпроқ вақт керак бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар қичқириқни эшитишган, аммо ёнғин кучлилиги туфайли ичкарида қолиб кетганларга ёрдам беролмаган.

Ғазони бошқараётган ҲАМАСнинг айтишича, ҳозирда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Бу фожиали воқеа. Жабрланганларнинг кўпчилиги ҳали аниқланмаган», — дейди журналист Юм Сайид.

Унинг сўзларига кўра, туғилган кунни нишонлаш пайтида ёқилган шамлар ёнғинга сабаб бўлган. 

Журналист шаҳардаги фуқаролик мудофааси хизматлари бундай фавқулодда вазиятларни самарали ҳал қилиш учун етарли даражада жиҳозланмаганини айтмоқда.

Фаластин Озодлик Ташкилоти ижроия қўмитаси бош котиби Ҳусайн ал-Шайх ўз баёнотида Исроилни оғир ҳолатдаги беморларни ташиш учун Ғазо билан Эрез ўтиш жойини очишга чақирди. 

Жабалия Ғазодаги саккиз қочқин лагеридан бири бўлиб, 2,3 миллион киши истиқомат қилади ва дунёдаги энг зич жойлашган ҳудудлардан биридир. Ҳудуд 2007 йилдан бери Исроил томонидан ҳаво, денгиз ва қуруқлик қамали остида.

Эрез ўтиш жойини бошқарадиган Исроил мудофаа вазирлиги бўлинмаси COGAT  вакили AFPга Исроил транзит пункти орқали "керак бўлганда ёрдам беради" деган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги – UNRWA твиттер саҳифасида ёнғинда "21 кишининг фожиали ўлимидан чуқур қайғуда" экани, "оилалар ва жамиятга чуқур ҳамдардлик" билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги тинчлик элчиси Тор Веннесланд ҳам твиттердаги постида воқеада ҳалок бўлганларнинг оилаларига “самимий ҳамдардлик” билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

640 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

278 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

468 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

883 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

657 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1441 17:20 02.02.2023
« Орқага