Янгиликлар

«Ғазо ва Ғарбий соҳил бирлашмагунча фаластинликларнинг аҳволи яхшиланмайди»

489

БМТ махсус мувофиқлаштирувчиси Николай Младеновнинг айтишича, фаластинликларга қарашли уйларнинг бузилиши ва Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун турар жойларнинг барпо этилиши тинчликка эришишга тўсқинлик қилмоқда.

Исроил ҳукумати С зонаси деб аталувчи Фаластин ҳудудида яҳудийлар учун турар жойларни кенгайтиришга қарор қилган.

“Ҳатто янги лойиҳалар эътиборга олинмаганда ҳам, 2019 йилда ўтган йилгидан кўпроқ турар жой қурилди, – деди Младенов Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида. – Халқаро ҳуқуққа кўра, бундай қурилишилар ноқонунийдир, қолаверса, тинчликка эришишга тўсқинлик қиляпти ва зудлик билан тўхтатилиши керак”. 

Айни пайтда Исроил ҳукумати фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаяпти. Исроил буни уйлар учун керакли ҳужжатларнинг йўқлиги билан изоҳлаяпти. Младеновнинг таъкидлашича, фаластинликларнинг бундай ҳужжатларни қўлга киритиши деярли имконсиз.

Шунингдек БМТ махсус мувофиқлаштирувчиси ҳудудда гуманитар инқироз давом этаётганини айтар экан, сиёсий муроса бўлмай туриб ҳамда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили бирлашмагунча фаластинликлар учун вазият ўнгланмаслиги ҳақида фикр билдирди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинлик йигит: «Ўша куни қайта-қайта ўлдим...»

1208 18:00 12.11.2019

Ғазода яна ўнлаб фаластинлик яраланди

219 16:00 09.11.2019

Puma зулмга ҳомийлик қилмоқда

3273 18:00 30.10.2019

«Фаластин ишғоли – энг узоқ давом этаётган ишғол»

764 11:00 24.10.2019

Фаластин БМТга: «Бизни Исроил босқинидан ҳимоя қилинглар!»

714 11:00 15.10.2019
« Орқага