Қатарга Ғазода аэропорт қуриш учун рухсат берилмади

11:40 12.12.2018 355

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни назорат қилувчи Қатар элчиси Муҳаммад Имадининг таъкидлашича, Қатар Фаластин анклавида аэропорт қуриш таклифини билдирган. Лекин Исроил бу таклифни жавобсиз қолдирган, дея хабар бермоқда ansar.ru нашри.

Фаластин анклави аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида БМТ ҳамда Исроил билан келишган ҳолда Ғазодаги бир нечта лойиҳаларга юз миллионлаб долларни ажратди, дея хабар бермоқда Al Jazeera нашри.

Бир муддат аввал Қатар Ғазода аэропорт қуришни молиялаштиришни таклиф қилган бироқ бунга Исроил аниқ жавоб бермаган эди.

«Исроил хавфсизлик масалаларидан хавотирда. Биз эса бу масалаларни самолётларнинг Доҳага учиб Ғазога қайтиб келишини назорат қилиш орқали ҳал этиш мумкинлигини таъкидладик», дейди Қатар элчиси.

Исроил ўз ҳудудида Қатар маблағи эвазига аэропорт қуришга қарши эмаслигини билдирди лекин Қатар бунга рози бўлмади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!