Янгиликлар

Ғазода балиқчиларга ишларини давом эттиришга рухсат берилди

471

Исроил ҳукумати бугундан бошлаб Ғазодаги балиқчиларга ўз ишларни қайта бошлашга рухсат берди. Исроил бир неча кун олдин Ғазога босимни кучайтирган пайтида балиқчиларга ҳам балиқ тутишни таъқиқлаб қўйган эди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар тарқатди.

Балиқчилар уюшмаси раиси Назор Аёш «Анадолу»га берган маълумотида: «Мустамлакачи бизга Ғазо шимолидаги соҳилдан 6 миль, Мийнодан эса 12 миль узоқликкача балиқ тутишга рухсат этилганини етказди», деган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта шанба тонгидан жорий ҳафта душанбагача Исроил Ғазодаги бир неча юзлаб объектларни бомбардимон қилди. Фаластиндаги гуруҳлар ҳам бунга жавобан Исроил жанубига ракеталар отдилар. Натижада фаластинликлардан 27 киши шаҳид бўлди ва 154 киши яраланди.

Шунингдек, Исроил томондан 4 киши вафот этди ва 130 киши жароҳат олди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон яҳудийлари Исроилга қарши

745 11:28 26.05.2020

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

901 09:30 26.05.2020

Нетанаьяху Фаластин ерларини эгаллаш фикридан қайтгани йўқ

413 07:17 26.05.2020

Бунақаси биринчи марта: Исроилда амалдаги бош вазир судланяпти

848 08:05 25.05.2020

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1581 22:00 23.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1375 21:00 22.05.2020
« Орқага