Ғазода фаластинлик йигит шаҳид бўлди

08:30 13.04.2019 492

Фаластиндаги тиббий манбаларнинг хабар беришича, 54-«Буюк қайтиш» норозилик акцияси намойишлари давомида бир фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб кишилар жароҳатланди.

15 ёшли йигит Майсара Абу Шулуф Исроил аскарлари отган ўқдан қорнидан яраланган ва шаҳид бўлган. У ҳудуддаги Индонезия шифохонасига олиб борилган.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган баёнотга кўра, 163 нафар фаластинлик мустамлакачи кучлар отган ўқдан турли даражадаги тан жароҳати орттирган.

Фаластинликлар ўтган йилнинг 30 мартидан бери Ғазо секторининг Исроил билан чегарасида «Буюк қайтиш марши» номи остида норозилик намойиши ўтказмоқда. Улар ўз ерларига қайтишни ва Ғазо қамалининг бекор қилинишини истамоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!