Ғазода “Фалокат куни”муносабати билан митинг ўтказиляпти

16:40 15.05.2019 243

Ғазонинг Исроил билан чегарасида Нақба куни (“Фалокат куни”) муносабати билан кўп минг сонли митинг бўлиб ўтяпти, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

Бугун Исроил армияси юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган, чегара бўйлаб ўтган йўллар транспорт қатнови учун ёпиб қўйилган.

Маълумки, 1948 йилнинг 14 майида Исроил давлати ташкил топган, фаластинликлар эса 15 майни Фалокат куни сифатида ўтказади. Бу кун юз минглаб фаластинликнинг кўчишга мажбурлангани, ватанидан ва мол-мулкидан айрилагани билан боғлиқ. Ўшанда кўчишга мажбурланган фаластинликлар ўз ерларига қайтишни истайди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!