Янгиликлар

Ғазода икки ойдан кейин илк бор жума намози ўқилди

205

Ғазо секторида янги коронавирус туфайли қарийб икки ой аввал ёпилган масжидларда кеча илк бор жума намози ўқилди.  

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, масжидларда ҳимоя ниқоби тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўл бериб сўрашмаслик сингари профилактика чоралари жорий этилган. Ҳудуддаги баъзи масжидларда дезинфекция ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек ижтимоий масофага риоя қилиш кераклиги ҳақида белгилар ўрнатилмоқда.  

Ғазо секторидаги масжидлар коронавирусга қарши кураш доирасида 23 март куни ёпилган эди. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Ғазода коронавирусга чалинганлар сони элликка яқинлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазодаги масжидлар жума ва ҳайит намозлари учун очилади

248 09:30 18.05.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

1167 17:00 02.04.2020

Қатар коронавирусга қарши кураш учун Ғазога ёрдам беради

409 21:30 24.03.2020

Исроил коронавирус туфайли Ғазодагилар ҳолига тушиб қолди 

2433 15:30 20.03.2020

Қатар Ғазо аҳолиси учун минглаб кўз жарроҳлигига ҳомийлик қилди

259 23:30 18.03.2020
« Орқага