Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғазодаги бир миллиондан ортиқ фаластинлик қашшоқликда яшамоқда

333

БМТ маълумотларига кўра, Исроил қамали Ғазода иқтисодиётнинг деярли бутунлай инқирози ва қашшоқликнинг 40% дан 56% гача ўсишига олиб келди. Анклавга етказилган зарар 16 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу ҳафтада ўтказилган  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) Фаластиннинг 13 йиллик қамалини тугатишга чақирган маърузасини эълон қилди.

Агентликнинг таъкидлашича, қамал пайтида 1500 дан ортиқ корхона ва 150 минг хонадон вайрон бўлган. Аҳолининг аксарияти тоза сув, энергия таъминоти ва тиббий ёрдамдан мунтазам фойдалана олмайди.

Аҳолини ўта қашшоқликдан қутқариш учун 838 миллион доллар керак бўлади, деб хабар беради Al Jazeera.

"Ғазо сектори озод қилинмагунча, Фаластин жамияти учун ҳозирги кўраётганимиздан фарқли тақдирни тасаввур қилиш қийин", деди UNCTAD  директори Ричард Козул-Райт. 

UNCTAD ҳисоботига кўра, агар ҳудуд қамалга олинмаганида  ва жанговар ҳаракатлар бўлмаганида 2017 йилдаёқ Ғазода қашшоқлик даражаси ҳозирги 56 фоиз ўрнига 15 фоизгача тушиши мумкин эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластиннинг “Абу Ҳурайра”си оламдан ўтди

1670 16:15 21.01.2021

Фаластинда ниҳоят сайлов ўтказилади

573 12:00 16.01.2021

Фаластинлик журналистлар Фейсбукдан норози

303 14:30 11.01.2021

Фаластинликларга тегишли минглаб дарахт кесиб ташланди. Яна...

594 14:11 07.01.2021

Исроил кучлари ўтган йили қанча фаластинликни ўлдирди?

606 16:00 05.01.2021

Исроил фаластинлик маҳбусларга вакцина ажратмайдими? 

447 14:40 28.12.2020
« Орқага