Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғазолик ёшларнинг 70 фоизи ишсиз 

379

Исроил 13 йилдан бери олиб бораётган қамал оқибатида ғазолик ёшлар орасида ишсизлик даражаси 70 фоизга етди. Бу ҳақда Ғазо қамалини тўхтатиш халқ қўмитаси раиси Жамол ал-Ҳайдарийнинг баёнотида айтилган. 

Қўмита етакчисининг фикрича, ишсизликнинг ортишга Исроил амалга ошираётган қамал ва ҳужумлар катта таъксир кўрсатяпти. 

“Заводлар, цехлар ва дўконларнинг ёпилиши одатий ҳолга айланди. Бу эса ёшларга ва ишчиларга таъсир кўрсатяпти. Уч юз минг киши ишсиз ва ўн минглаб ёшлар умидсиз”, – деди ал-Ҳайдарий.  

Қарийб 2 миллион фаластинлик яшайдиган Ғазо сектори 2007 йилдан бери Исроил қамали остида қолмоқда. Бу эса ҳудудда ишсизлик ва қашшоқликнинг ортишига олиб келди. 

Ғазодаги еттита чегара пунктининг олтитасини Исроил, биттасини Миср назорат қилади. Исроил фақатгина иккита чегара пунктининг ишлашига рухсат беради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуддус Исроилникими?..

858 13:52 30.10.2020

Ливан Исроилдан ҳудудларни қайтаришни талаб қилмоқда

720 12:20 29.10.2020

Яна қайси араб давлатлари Исроил билан алоқасини яхшилайди?

420 09:45 28.10.2020

Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида денгиз қатнови йўлга қўйиладими?

264 12:31 27.10.2020

Навбат Суданга етди...

550 11:17 24.10.2020

БАА, Исроил ва АҚШ инвестиция жамғармаси тузадиган бўлди

301 19:35 20.10.2020
« Орқага