Янгиликлар

“Генерал Сулаймоний Башар Асадни истеъфога чиқмасликка кўндирган”

1079

Эрон инқилоб посбонлари корпуси генерали Қосим Сулаймоний Сурия президенти Башар Асадни истеъфо бермасликка кўндирган. Бу ҳақда Инқилоб посбонлари корпусининг Диний ёдгорликларни таъмирлаш бошқармаси собиқ бошлиғи Ҳасан Пларек “Форс” агентлигига маълум қилди. 

“Башар Асад истеъфо беришга ва мамлакатни тарк этишга деярли тайёр эди. Бироқ у (Сулаймоний) шундай деди: “Ғалабага элтадиган ягона йўл – бу курашиш. Яратганнинг иродаси билан биз ғалабага эришамиз”, – дея сўзлаб берди Пларек.  

Ҳасан Пларек генерал Сулаймоний билан қирқ йиллик дўст эди. 

Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январида АҚШ томонидан Бағдодда амалга оширилган ҳужумда ўлдирилди. Ушбу ҳодиса минтақадаги вазиятнинг таранглашишига олиб келди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон: коронавирус қурбонлари сони камаймаяпти

1107 08:30 30.03.2020

Эронда 300 дан ортиқ киши спиртли ичимликлар билан "даволаниб" вафот этди

804 22:30 28.03.2020

Эрондаги вазиятни санкциялар янада қийинлаштиряпти

699 22:00 25.03.2020

Эронда бир кунда 122 киши коронавирус қурбони бўлган

765 07:27 25.03.2020

АҚШ эпидемия авж олган Эрон ва БААга қарши санкцияларни кенгайтирди

1505 10:30 20.03.2020

Эронда қўлбола арақдан ўлганлар сони ортди

908 00:00 20.03.2020
« Орқага