Бир пайтлар аллақачон миллиардер бўлган Генри Форд Англияга иш билан келган экан. Аэропортдаги маълумот столидан у шаҳардаги энг арзон меҳмонхона ҳақида сўради. Ходим унга бир қараб қўйди ва дарҳол уни таниди, чунки бутун дунё бўйлаб газеталар Форд ҳақида тез-тез ёзишарди. Мана ўша миллиардер эскирган плаш кийиб олган ва энг арзон меҳмонхона ҳақида сўраяпти.
Ходим ишонқирамай сўради:
– Агар адашмасам, сиз жаноб Генри Фордсиз-а?
– Ҳа, деб жавоб берди у.
Ходим ҳайрон қолди.
- Мен янгиликларни кузатиб бораман ва биламанки, ўғлингиз қаерга келса ҳам доим энг яхши меҳмонхоналарда турар экан ва ҳар доим ажойиб кийинган бўлади. Сиз эса энг арзон меҳмонхона ҳақида сўраб, ёши ўзингиздан ҳам каттароқ кўринадиган плаш кийиб юрибсиз. Сиз миллиардер бўлиб пул тежайсизми?
Генри Форд жавоб берди:
- Менга қиммат меҳмонхонада қолиш шарт эмас, чунки бекорчи нарсалар учун ортиқча тўлов учун сабаб йўқ. Қаерда бўлсам ҳам мен Генри Фордман. Яна мен меҳмонхоналарда катта фарқни кўрмаяпман, чунки энг арзон меҳмонхонада сиз энг қиммат меҳмонхонадан ёмон дам олмайсиз. Ва бу плаш... Ҳа, сиз ҳақсиз, уни отам ҳам кийган. Лекин бу муҳим эмас, чунки бу плашда ҳам мен Генри Фордман. Ўғлим ҳали ёш ва тажрибасиз, шунинг учун арзон меҳмонхонада қолса, одамлар нима деб ўйлашидан қўрқади. Бошқаларнинг мен ҳақимдаги фикри мени ташвишга солмайди, чунки мен ўз қадр-қимматимни биламан. Мен пулни санаш ва ҳақиқий нарсаларни сохталаридан ажрата оламан.
Генри Форднинг ибрати
2878
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди
406
12:30 15.04.2021

Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляпти
574
19:00 14.04.2021

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди
728
16:00 14.04.2021

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради
688
10:30 13.04.2021

АҚШ Россияни Украина борасида огоҳлантирди
1028
14:30 12.04.2021

АҚШ: яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари аниқланди
353
15:00 09.04.2021