Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

1522

Берлин суди 92 ёшли Урсула Хавербекни яна қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бир неча ҳафта аввал у Холокостни инкор қилгани учун айбланиб, икки ярим йил қамоқ жазосини ўтаб озодликка чиққанди, дея хабар берди «РИА Новости» Ntv телеканалига таяниб.

Оммавий ахборот воситаларида «нацист буви» дея танилган немис аёли Холокостни рад этишнинг биратўла бир нечта эпизодларида айбланган. Унинг сўзларига кўра, Аушвиц концлагеридаги газ камералари ҳақидаги маълумотларда «зиғирча ҳақиқат йўқ».

Берлиннинг Тиргартен туман суди аёлни 2018 йил март ойида интернетда эълон қилинган Холокост тўғрисидаги интервьюси учун яна бир йилга озодликдан маҳрум қилди.

«Spiegel» нашрининг маълумотларига кўра, ҳукм эълон қилинганда пенсионер аёл қатнашмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиянинг кейинги президенти Навальний бўладими?..

1220 09:05 18.01.2021

Германия: мусулмонларнинг камситилишига қарши кураш таклифи маъқулланмади

566 11:05 15.01.2021

Яқин Шарқда кимлар ядровий қуролга эга бўлмоқчи?

1439 17:35 08.01.2021

Индонезияда исломофобия йўқ

626 17:05 26.12.2020

Черков “жодугарлар”ни ўлдиргани учун узр сўради

862 11:15 25.12.2020

Германияда имом ноиби ўлдириб кетилди

1632 08:51 25.12.2020
« Орқага