Германия: Берлин ва Париж Сурия инқирозини ҳал қилишни талаб қилишяпти

14:30 17.04.2018 216

Германия Ташқи ишлари вазири Хайко Маас Сурия инқирозни ҳал қилишни талаб қилишаётганини айтди. Улар Асаднинг ҳокимиятдан кетишини бунга қўйилган биринчи қадам деб билишади. Бу ҳақда “Анадўлу” хабар тарқатди.

Луксембургдаги ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги нутқида Хайко Маас Россия Суриядаги инқирозни ҳал қилишда асосий роль ўйнашини қаттиқ таъкидлади.

У шунингдек “Германия ва Франция Сурия инқирозини ечишни талаб қилади. Ва Россияга бу борада асосий вазифани бажариши учун босим ўтказишади. Мақсад БМТ бошчилигида музокаралар столига қайта ўтириш. Бунда минтақада ўз нуфузига эга ҳар бир куч қатнашиши лозим”, деди.

Маас Башар Асадни ҳокимиятдан четлатишни талаб қиларкан “Ҳеч ким халқига қарши кимёвий қурол ишлатишни тасуввур ҳам қилолмаса керак. Асадни ҳокимиятдан четлатиш муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин”, дея таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!