Германия: Ислом конференциясида чўчқа гўшти

18:00 02.12.2018 3450

Германия пойтахти Берлинда ташкил этилган икки кунлик Ислом конференциясида буфетда чўчқа гўшти қўшилган егуликлар тарқатилгани баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Ўн иккинчи бор ўтказилган конференциянинг мақсади Германияда яшовчи мусулмонлар билан мулоқот ҳамда уларнинг мослашув муаммоларини муҳокама қилиш эди. Аммо миллати турк бўлган бир журналистнинг чўчқа гўшти ҳақидаги ҳақидаги хабари шов-шувни келтириб чиқарди.

Кўпчилик конференция мезбони бўлмиш Федерал ички ишлар вазирлигини масъулиятсизликда айблади. Ички ишлар вазирлиги эса конференцияда турли динга мансуб кишилар қатнашганини ва буфетдаги 13 хил таом шунга кўра тайёрланганини билдирди. Қайд этилишича, ноҳалол овқатлар алоҳида ажратилган бўлган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!