Янгиликлар

Германия: Коронавирус қурбонлари Хитойдан ҳам ошиб кетди

975

Германияда коронавирус қурбонлари сони 1000 кишидан ошди. Охирги кун ичида 145 бемор вафот этди. Касалликка чалинганлар сони кунига 6 минг кишига кўпайди. 

Ҳозирга қадар Германия олдиндан кўрилган чоралар ва соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қўшниларига қараганда анча яхши ҳолатда.
Лотар Вилер, Кох институти директори:

"Кўрилган чоралар етарлими, соғлиқни сақлаш тизими қийналиб қолмайдими, бу ҳали маълум эмас. Биз ҳар бир беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Ҳаракат давом этади, йўналиш тўғри танланган.

Карантиндан чиқишга келсак, турли хил вазиятлар кўриб чиқилмоқда. Шахсан мен ҳамма нарса бир вақтнинг ўзида очилишини тасаввур қила олмайман. Мен нормал ҳолатга аста-секин қайтиш тарафдориман".

Германиянинг муаммоларидан бири бошқа мамлакатлардаги каби: беморларни даволаган кўплаб тиббиёт ходимлари касалликка дучор бўлган. Коронавирус учун тестлар етарли эмас. Фармацевтика компаниялари кунига 200 минг тестга бўлган талаб ҳақида гапиришмоқда.

Германияда карантин чоралари 22 мартда жорий этилган ва дастлаб икки ҳафтага ишлаб чиқилган. Бироқ, энди улар Пасха байрамларини қоплаш учун камида 19 апрелгача узайтирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Немис католиклари оммавий равишда черковдан воз кечмоқда

1540 16:30 05.06.2020

Германия: 39 муҳожирнинг ўлимида гумондор қўлга олинди

472 14:30 30.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

924 10:25 26.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

768 17:30 25.05.2020

Германиядаги масжиднинг эшигига чўчқанинг калласи осиб кетилди

4025 18:00 19.05.2020

“Коронавирус биз ўйлаганимиздек ҳалокатли эмас” – немис мутахассиси

1792 21:07 14.05.2020
« Орқага