Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия Ленинград қамалида қатнашган яҳудийларга пенсия тўлайди

811

Германия ҳукумати Ленинград қамалини бошидан ўтказган яҳудийларга ҳар ой 375 евродан пенсия тўлаб берадиган бўлди. Бу ҳақда Яҳудийларнинг Германияга қарши даъволари бўйича комиссия маълум қилди. 

Пенсияни 6500 нафарга яқин киши олади, улар орасида нафақат қамални бошидан ўтказганлар, балки Европанинг бошқа ҳудудларида нацистлар зулмидан омон қолган яҳудийлар ҳам бор. Пенсия 2021 йилнинг июлидан бошлаб ҳисоблаб тўланади. 

Яҳудийларнинг Германияга қарши даъволари бўйича комиссия ҳар йили Германия ҳукумати билан музокаралар ўтказиб, товон олишга ҳақли яҳудийлар сонини оширишга ҳаракат қилади.  Комиссия раҳбари Гидеон Тейлорнинг айтишича, Иккинчи жаҳон уруши пайтида омон қолган яҳудийларнинг кексалик туфайли эҳтиёжлари ортмоқда.

Яҳудийларнинг Германияга қарши даъволари бўйича комиссия Нью-Йоркда жойлашган нодавлат ташкилоти бўлиб, Германия ва Исроилда ваколатхоналари мавжуд ва 1952 йилдан бери немис ҳукумати билан музокаралар олиб боради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

580 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1335 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

233 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

755 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

298 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1527 20:03 17.01.2022
« Орқага