Янгиликлар

Германия мусулмонлари хавотирда

866

Германия мусулмонлари охирги пайтдаги теракт таҳдидлари туфайли ўз хавфсизликларидан хавотир олишмоқда. Биргина июль ойида Изерлон, Виллинген-Швеннинген, Мюнхен, Кельн, Дуйсбург, Маннхайм ва Майнц шаҳридаги масжидларга таҳдид қилинди.

Мусулмонлар мувоқфиқлаштириш кенгаши вакили, адвокат Нурхат Сойканнинг айтишича, германиялик мусулмонларнинг тоқати тоқ бўлди.

“Мусулмонлар қаттиқ хавотирда, – дейди у. – Давлат ишонч уйғониши учун чора кўриши лозим. Бизнинг мавжудлигимиз, бинобарин, бизнинг демократия таҳдид остида. Буни қабул қилиб бўлмайди”.

Deutsche Welle хабарига кўра, Германия мусулмонлари марказий кенгаши раиси Айман Мазек ҳам худди шундай фикрда. Унинг айтишича, Исломофобия сезиларли даражада ортган.

Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йилда 1075 та Исломофобия жиноятлари содир этилган, 2018 йилда бундай ҳужумларда 40 киши яраланган.

Полиция масжидларни мунтазам қўриқлашнинг иложи йўқлигини, фақатгина реал таҳдид ортганида қўриқлаш кучайтирилишини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Берлинда ўлдирилган чечен туфайли Россия дипломатлари мамлакатдан чиқариб юборилади

892 08:00 06.12.2019

Германия президенти масжидга келди ва мусулмонларга раҳмат айтди

1214 10:27 04.12.2019

Германиядан бошпана сўраётган уйғурларнинг сони ортяпти

577 20:00 29.11.2019

«Ислом дини Германиянинг бир парчасига айланган»

1388 15:00 27.11.2019

Олмон инвесторлари ислом молиясидан фойдаланмоқда

474 09:00 23.11.2019

Германия туркиялик имомлардан халос бўлмоқчи

1074 20:00 21.11.2019
« Орқага