Янгиликлар

Германия президенти: “Мусулмонларни асраш ҳаммамизнинг вазифамиз”

981

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида мамлакатда мусулмонларга нисбатан зўравонликлар ортганига эътибор қаратди ва мусулмонларни ҳимоялаш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда. 

“Мусулмонларга нисбатан зўравонликларга, масжидларга ҳужумларга, нафрат ва бегоналаштиришга тоқат қилмаймиз, бунга рухсат бермаймиз”, – деди Штайнмайер. У мусулмонлар ва масжидларнинг хавфсизлигини асраш нафақат давлатнинг, балки жамиятнинг ҳар бир аъзосининг вазифаси эканини таъкидлади. 

Февраль ойида Ханау шахрида тўққиз иммигрантнинг ўлдирилишини эслаб ўтган Германия президенти бу йилги Рамазон ўша ҳужумнинг соясида ўтганини айтди. 

“Кўзини нафрат қоплаб олган жиноятчининг қурбонлари орасида мусулмонлар бор эди. Бу ҳодиса менга қаттиқ таъсир қилди. Бу бизнинг биргаликда тинч-тотув яшашимизга, юртимиздаги тоқатлилик, турфа хиллик, эътиқод эркинлиги сингари қадриятларга ҳужумдир”, – деди у.  

Шунингдек, Штайнмайер коронавирус туфайли ибодатхоналарда жорий этилган чекловларга риоя қилганлари учун мусулмонларга миннатдорчилик билдирди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз”

1002 12:42 03.06.2020

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

1107 10:00 27.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

854 10:25 26.05.2020

Ливан ҳукумати: “Президент ўлгани йўқ”

299 08:46 26.05.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

345 21:12 23.05.2020

Мирзиёев Покистон халқига ҳамдардлик билдирди

380 12:54 23.05.2020
« Орқага