Германия президентидан ҳайит табриги: «Ирқчиликка тоқатимиз йўқ»

11:00 04.06.2019 748

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатдаги мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади, дея хабар бермоқда DW.

“Рамазон ва рўза Германиядаги умумий ҳаётнинг табиий бир қисмига айланганидан бахтиёрман”, – дейилади табрикда. Шунингдек, президент қайси динга мансублигидан қатъи назар, байрамга қўшниларини ҳам таклиф этган мусулмонларга миннатдорчилик билдирди.

Штайнмайер мамлакат конституциясида эътиқод эркинлиги кафолатланганини таъкидлаб, Германияда ирқчилик ва айримчиликка ўрин йўқлигини билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!