Янгиликлар

Германия роҳинжаларга ёрдамни орттиради

639

Германия тараққиёт вазири Герд Мюллер дунёнинг энг йирик қочқинлар лагеридан бири ҳисобланувчи ва 800 минг роҳинжа яшадиган Кутупалонгга борди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. 

Вазирнинг айтишича, Германия Мьянмадан Бангладешга қочиб келган роҳинжаларга қўшимча тарзда 15 миллион евро ёрдам ажратади. Бу пуллар қочқинлар лагерида ва унинг атрофида яшаётган болаларнинг таълим олишига қаратилган лойиҳаларга сарфланади. 

“Роҳинжа мусулмонларининг бошига тушганлар менга қаттиқ таъсир қилди. Уларга нисбатан содир этилган этник тозалаш ва инсониятга қарши жинояларни қоралайман”, – деди Герд Мюллер. 

У Мьянма ҳукумати қочқинларнинг хавфсиз шаклда ортга қайтишларини ва Мьянмадаги роҳинжаларнинг хавфсизлигини таъминлаши кераклиги таъкидлади. 

“Бу ишлар амалга оширилмагунча Мьянма билан ҳамкорликни тўхтатамиз”, – деди вазир. Шунингдек, у мусулмонларга нисбатан сиёсати туфайли Мьянмага халқаро босимни ошириш зарурлигини айтди.

Германия тараққиёт вазирлиги 2017 йилнинг ёзидан бери роҳинжа мусулмонлари 83 миллион евро ажратган.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Давлатлар тиббий ниқоб учун кураш олиб боряпти”

813 14:00 04.04.2020

Германия: Коронавирус қурбонлари Хитойдан ҳам ошиб кетди

728 11:00 04.04.2020

Германияда қурбонлар сони 7 баравар кўпайди

811 20:30 03.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

741 09:30 03.04.2020

Исломофобия: Германияда мусулмонларга қарши ҳужумлар камаймаяпти

677 19:47 02.04.2020

Коронавирус ҳид ва таъм билишни йўқотадими?

927 18:29 01.04.2020
« Орқага