Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: тиббий ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима тўланиши жорий этилди

379

Биргина ҳудуд истисно қилинган ҳолда бутун Германияда коронавирусдан ҳимояловчи ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима чораси қўлланилади, деди мамлакат канцлери Ангела Меркел. Бу ҳақда ЎзА маълумот берди.

“INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, Меркел кейинги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатларида ўсиш кузатилганини айтиб, ҳукумат мавжуд вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.

Федерал ерларнинг раҳбарлари билан соатлаб давом этган музокаралар натижасида ГФР канцлери журналистларга Саксония-Анхалт федерал еридан ташқари, мамлакатнинг барча ҳудудида ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима солинишига қарор қилинганини таъкидлади.

Сиёсатчилар, шунингдек, аҳолини саёҳатларга чиқмай туришга чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: аёл киши билан қўл бериб кўришмаган мусулмонга фуқаролик берилмади

921 16:05 19.10.2020

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

1421 09:30 19.10.2020

Немислар 10 йилда ривожланди, биз эса...

3244 09:30 11.10.2020

Германия: “Чечен қўмондоннинг ўлдирилишида Россия ҳукуматининг қўли бор”

854 09:25 08.10.2020

Германияда масжид ёки синагогани портламоқчи бўлган бола ушланди

313 12:00 06.10.2020

Тарихда бугун: Германия ягона давлатга айланди

697 18:35 03.10.2020
« Орқага