Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия: ўқитувчига ҳижоб ўрашни тақиқлаш ноқонуний деб топилди

697

Германиянинг меҳнат ишлари бўйича федерал суди Берлин мактабларидаги ўқитувчиларнинг ҳижоб ўрашини тўлиқ тақиқлаш конституцияга зид эканини билдирди. Бу ҳақда Islam.ru хабар бермоқда.

Берлиндаги давлат мактабларидан бирига ишга жойлашиши учун ҳижобни ечиши ҳақида талаб қўйилган муслима бу ҳолат юзасидан судга ариза билан мурожаат қилган.

Ўқув муассасасида “нейтралитет ҳақидаги қонун” мавжуд бўлиб, унг кўра давлат ишчилари диний рамзлардан фойдаланиши, жумладан, ҳижоб ўраши ҳам тақиқланади. Бу борада истисно ҳам мавжуд бўлиб, у диний ўқув даргоҳлари ва профессионал таълим муассасаларида амал қилади.

Муслима аёл дастлаб Берлин–Бранденбург минтақавий судига мурожаат қилди. Суд аёл ҳақилигини эътироф этган ҳолда унга бир ярим ойлик маош учун 5159 евро миқдорида компенсация тўланиши зарурлигини билдирди.

Бироз вақт ўтиб Берлин раҳбарияти бу ҳукм борасида апеллацион судга мурожаат қилди, ўқитувчи аёл эса конституцион судга ариза киритди ва улар ҳам минтақавий суднинг қарорини қўллаб-қувватладилар.

Федерал суд қарорида билдирилишича, аёл ўз динини асос қилган ҳолда ўзини камситилган дея ҳисоблаган. Судьяларнинг айтишича, мактаблар ёки бошқа давлат муассасаларида ҳижоб “тинчлик ё давлат нейтралитетига аниқ таҳдид бўлган ҳолда”гина тўлиқ тақиқланиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: аёл киши билан қўл бериб кўришмаган мусулмонга фуқаролик берилмади

937 16:05 19.10.2020

Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб беряпти?

1431 09:30 19.10.2020

Немислар 10 йилда ривожланди, биз эса...

3244 09:30 11.10.2020

Германия: “Чечен қўмондоннинг ўлдирилишида Россия ҳукуматининг қўли бор”

854 09:25 08.10.2020

Германияда масжид ёки синагогани портламоқчи бўлган бола ушланди

313 12:00 06.10.2020

Тарихда бугун: Германия ягона давлатга айланди

697 18:35 03.10.2020
« Орқага