Янгиликлар

Германия янги рекордга интиляпти: бу йил 8 млдр евролик қурол сотмоқчи

659

Германия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига қараганда, жорий йилда немис ишлаб чиқарувчиларига 8,015 миллиард евролик қурол-аслаҳа экспорт қилишга рухсат берилган.  

Dpa агентлиги хабарида айтилишича, ўтган йилнинг декабрига келиб Германиянинг қурол-аслаҳа сотиш ҳажми 7,859 миллиард еврога етган ва бу рекорд кўрсаткич эди.

Экспортнинг катта қисми Венгрия (1,77 млрд евро), Миср (802 млн евро) ва АҚШ (483 млн евро) ҳиссасига тўғри келди. Немис қуролларининг асосий харидорлари орасида Жазоир, БАА, Қатар ва Индонезия ҳам бор.

Германиянинг мухолифат партиялари федерал ҳукуматни минтақий низоларда қатнашаётган ва инсон ҳуқуқларини бузаётган учинчи дунё давлатларига қурол сотишда айблаб келади. 

2019 йилнинг декабрида Германия Туркияга қурол экспортини тақиқлаб қўйди. Бунга эса Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳарбий операцияси сабаб бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия суди: “Азон овозига кўникинглар!”

1454 09:10 25.09.2020

Собиқ мустамлакалар Германиядан товон талаб қиляпти

419 15:10 14.09.2020

Германия: ўқитувчига ҳижоб ўрашни тақиқлаш ноқонуний деб топилди

450 20:00 01.09.2020

Германия: тиббий ниқоб тақмаганлик учун 50 евро жарима тўланиши жорий этилди

309 20:30 30.08.2020

“Ўртаер денгизидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин”

571 22:00 29.08.2020

Германия инқироздан чиқиш йўлини эълон қилди

588 21:20 21.08.2020
« Орқага