Янгиликлар

Германияда илк марта минорадан азон айтилди

8493

Коронавирус пандемияси Германиядаги мусулмонлар ҳаётига ҳам ўзгартиришлар киритди. Мамлакатда биринчи марта муаззин минорадан азон айтиб, намозга чақирди. Ҳозиргача Германияда миноралардан азон айтиш тақиқланган эди.

Аммо Дуйсбург мусулмон жамоати масжидлардаги карантин муносабати билан азон айтишга рухсат олди. Энди, EADaily порталига кўра, ҳар куни Варбрукштрассе шаҳридаги Меркез масжидидан азон товуши янграйди. “Биз фавқулодда ҳолатдамиз. Мусулмонлар масжидга боролмайди, жамоат билан намоз ўқий олмаймиз. Биз мусулмон жамоасини кўнглини кўтариб, қўллаб-қувватламоқчимиз. Бундай қийин пайтларда азон товушини эшитганларнинг кўпчилигига руҳан далда бўлиши аниқ”, – дейди Турк исломий диний ташкилотлар бирлашмаси раиси Гул Жейлан. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: 39 муҳожирнинг ўлимида гумондор қўлга олинди

237 14:30 30.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

800 10:25 26.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

707 17:30 25.05.2020

Германиядаги масжиднинг эшигига чўчқанинг калласи осиб кетилди

3884 18:00 19.05.2020

“Коронавирус биз ўйлаганимиздек ҳалокатли эмас” – немис мутахассиси

1700 21:07 14.05.2020

Германия: чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад

1126 19:00 14.05.2020
« Орқага