Германияда исломофобия ҳужумлари камайган

16:00 06.06.2019 519

Германияда жорий йилнинг илк чорагида исломофобия билан боғлиқ 132 та ҳужум қайд этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда Neue Osnabrücker Zeitung нашри хабар тарқатди.

Ўтган йилнинг шу даврида 196 та, 2017 йилнинг дастлабки чорагида эса 221 та худди шундай ҳужум содир бўлган. Исломофобия ҳужумлари орасида мусулмонларни ҳақоратлаш ва камситиш, уйларига ҳужум қилиш, мусулмонларга тегишли биноларнинг деворларига ёзув ёзиш ва расм чизиш кабилар бор. Бундай ҳужумлар натижасида 17 киши яраланган.

Статистика маълумотлари исломофобия ҳужумлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда: 2017 йилда 950 та ҳужум содир бўлган эди, 2018 йилда эса уларнинг сони 824 тани ташкил этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!