Германияда масжид тошбўрон қилинди, Қуръонлар йиртилди

15:39 10.06.2019 5249

Германиянинг Кассел шаҳридаги Марказий масжид номаълум кишилар томонидан тошбўрон қилинди.

Ҳужум пайтида масжид бўш бўлгани туфайли ҳеч кимга зарар етмаган, бироқ деразаларнинг ойналари синган. Кассел прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан суриштирув бошлаган.

Бремен шаҳридаги “Раҳмон” масжидида эса тахминан элликта Қуръони Карим китоблари йиртиб ташланган, баъзилари ҳожатхонага ташланган. Бремен мусулмонлари бу чиркин ҳужумни қаттиқ қоралади.

Христиан демократик партиясининг бременлик депутати Ўғузхон Язижи “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида масжидлар ҳам синагогалар сингари давлат томонидан яхши қўриқланиши кераклигини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!