Германияда мусулмонларга азият кучайиб бормоқда

22:30 08.11.2018 733

Лейпзиг Университетининг янги тадқиқотига кўра, Германияда мусулмонларга, иммигрантларга ва бошпанасизларга нисбатан зиён етказиш сезиларли даражада ошди.

Немисларнинг деярли 55 фоизи мусулмонларнинг кўплиги туфайли ўзларини ўз давлатларида бегонадек ҳис қилишларидан шикоят қилишган. 2010 йилда мигрантлар инқирозидан олдин 33 фоиз одам шундай кайфиятда бўлишган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ксенофобия Германияда тобора кенг тарқалиб бормоқда.

36 фоиз респондентнинг фикрича, Германияда қочоқлар туфайли тобора хавф-хатар ортиб бормоқда.

Тўртдан бири қисмидан кўпроғи агар Германияда Мигрантларга иш топилмаса, ортга, ўз юртларига қайтариб юбориш керак, деб ишонадилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!