Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германияда янги канцлер сайланди

1178

Бугун социал-демократ сиёсатчи Олаф Шольц Германиянинг янги федерал канцлери этиб сайланди. Унинг учун Бундестагнинг 395 депутати овоз берди.

Германия Конституциясининг 63-моддасига кўра, канцлер парламент сайловидан сўнг Бундестаг томонидан сайланади ва уни федерал президентга тасдиқлаш учун таклиф қилади. Камида 369 депутатнинг овозини олган номзод кацлер бўлиши мумкин. 

Шольц нафақат ўзининг Германия социал-демократик партияси, балки Яшиллар ва Эркин демократик партия  ҳам қўллаб-қувватлагани туфайли ғалаба қозонди. Айнан шу уч сиёсий куч ГФРдаги янги ҳукмрон коалицияни ташкил қилади.

Олаф Шольц Германиянинг тўққизинчи канцлери бўлди. У 1958 йилда Оснабрюк шаҳрида туғилган, ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган, муқобил ҳарбий хизматни ўтаган ва адвокат бўлиб ишлаган. Шольц икки марта – 1998-2001 ва 2002-2011 йилларда Бундестаг депутати бўлган. 2007-2009 йилларда федерал ҳукуматда Меҳнат вазири, 2011-2018 йилларда Гамбургнинг биринчи бургомистри бўлиб ишлаган. 2018 йил март ойидан Молия вазирлигини бошқаришга киришди ва бир вақтнинг ўзида вице-канцлер лавозимини эгаллади.

Сайлов кампанияси пайтида Шольц кўпинча харизмаси йўқлиги учун танқид қилинди. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, немисларнинг деярли учдан икки қисми Шольц канцлер лавозимида тўрт йилдан ортиқ қолади деб ўйламайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

291 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

431 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

661 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

461 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

723 13:07 07.08.2022
« Орқага