Германиялик ҳарбийлар Афғонистонда яна бир йил қоладиган бўлди

09:30 15.02.2019 254

Германиянинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти у ерда яна бир йил қолиши ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда Deutsche.

1200 нафар ҳарбий хизматчидан иборат немис контингенти Афғонистоннинг шимолида – Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарада жойлашган.

Қайд этилишича, ҳарбий миссия муддатининг узайтирилиши немис ҳукуматининг АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятига шубҳа билан қарашини англатади: бундай музокаралар йиллаб давом этиши мумкин.

Шунингдек, Германия ҳам тез орада Афғонистон бўйича конференция ўтказишни ва унга толибларни ҳам таклиф этишни режалаштирган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!