Германияда исломофобия давом этмоқда: «Аюб Султон» масжиди деворида «Даф бўлинглар!» деган ёзув пайдо бўлди

16:19 11.06.2019 910

Германияда яна исломофобия ҳужуми кузатилди: Камен шаҳридаги “Аюб Султон” масжидининг деворида “Даф бўлинглар!” деган ёзув пайдо бўлди. Турк ОАВ хабарига кўра, полиция мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув бошлаган. 

Шундай қилиб, охирги икки кунда учта масжид ҳужумларнинг нишонига айланди. Аввалроқ Кассел шаҳридаги масжид тошбўронга учраган, Бремендаги масжидда эса Қуръони Каримлар йиртилиб, бир қисми ҳожатхонага ташланган эди. 

“Жамоатимизда ва масъулларимизда қўрқув ва андиша бор, бундан буён намозни масжид эшигини қулфлаб ўқишни ўйлаяпмиз. Бизнинг ҳеч ким билан муаммоимиз йўқ, ҳамма билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатганмиз”, – дейди “Аюб Султон” масжиди мутасаддиларидан Мустафо Кўса.  

Аввалроқ, Германиянинг Кассел шаҳридаги Марказий масжид номаълум кишилар томонидан тошбўрон қилингани ва Бремен шаҳридаги “Раҳмон” масжидида эса тахминан элликта Қуръони Карим китоблари йиртиб ташланган ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!