Германиянинг етакчи эшик-ромлар бренди – Rehau энди Ўзбекистонда

17:28 14.09.2018 183

Уйингизга замонавийлик ва қулайлик яратувчи Германиянинг Rehau компанияси энди Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Компания юқори немис инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этувчи хизматлари орасида Rehau эшик-ромлари анча машҳур.

Бундан ташқари, компания Германиянинг Winkhaus эшик ва деразалар учун аксессуарлар етказиб берувчи брендининг дилери ҳам ҳисобланади.

Rehau заводи 40 йилдан буён кўплаб автогигантлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Уларнинг орасида машҳур BMW каби бренд ҳам бор. 1990 йилда компания BMW учун ўзининг миллионинчи бамперини ишлаб чиқарган эди.

Шунингдек, 1995 йилда Rehau космик саноат учун углерод пластмассасини етказиб беришни бошлади, шундан кейин ундан Airbus самолётларини йиғишда фойдаланиб келинмоқда. Мазкур мисолларнинг ўзи ҳам Rehau’нинг қанчалик ишончли ва нуфузли компания эканлигини билдиради.

REHAU AG Россияда энг кўп сотиладиган ойна маҳсулотлари етказиб берувчиси эканлигини таъкидлаган ҳолда, компания худди шундай юқори сифатли маҳсулотлари билан ўзбек бозорига ҳам расмий дистрибютор Rehau Eurasia номи остида кириб келгани қувонарли ҳол.

REAHAU эшик-ромлари билан камида 50 йил сокинлик ва илиқлик уй ёки иш хонангизни тарк этмайди. Ойналар совуқ, шамол ва турли ёғингарчиликлардан хона ичини ишончли ҳимоялайди.

1958 йилда Rehau компанияси экструзия усули билан илк пластик ойна профилини ишлаб чиқаради. 60 йиллик тажриба натижада бу йўналишда кўплаб тест синовлар ўтказиб, ҳозирда овоз ўтказмаслик даражаси жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган ҳолатга келди.

Winkhaus AG пластик, ёғоч ва алюмин конструкциялар учун ҳудудни бошқариш тизими ва цилиндрлар, эшик ва дераза учун аксессуарлар етказиб берувчи фирма бўлиб, унга асос солинганига 160 йилдан ошган ва шу муддат ичида у 30 дан ортиқ мамлакатларда ўз бўлимларига эга.

Winkhaus маҳсулотлари конструкцияларининг аниқлиги, юқори ишлаб чиқариш сифати ва амалга жорий этишдаги activPilot Comfort, blueSmart, blueCompact каби кенг функциялари билан ажралиб туради.

Венадаги Uniqa Tower биноси, Зальцбургдаги Mirabel саройи, Ганновер 96 «HDI-arena» стадиони, Эрфуртдаги Бизнес маркази каби машҳур бинолар айнан Winkhaus’нинг замонавий қурилмалари билан таъминланган.

Компания малакали хизмат кўрсатиш, юқори сифатли маҳсулотни кафолатлаш билан бирга ҳаммабоп нархларини ҳам таклиф қилади.

Уйингизда қулайлик ва замонавийлик муҳитини Rehau билан яратинг!

Телефон: +998(99) 838-37-47

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!