Янгиликлар

Ғиждувон ХТБ мудираси болаларнинг соғлигини ўйлаганмиш... Ёхуд қачонгача ойни этак билан ёпишга уринамиз?!

4724

Куни кеча “Azon.uz” сайтида “Ғиждувонда ХТБ мудираси болаларни масжиддан қайтаришга буйруқ берганмиди?” сарлавҳа остида танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими мудирасига нисбат берилган аёл мактаб директорларига таҳдидли овозда “Маънавиятчи”ларни масжидларга эрталабдан бориб ўқувчиларни жума намозига боришига монеълик қилиш, агар бирор мактаб ўқувчиси жума намозида кўринса, уни аяб ўтирмаслигини айтгани билдирилган. Шу билан бирга улуғ алломалар юрти Ғиждувонда болаларни масжиддан қайтариш қанчалар мантиққа тўғрилиги савол остига олинган. 
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати ушбу мақолага муносабат билдирибди. Муносабатки, ўқиган одамнинг энсасини қотирадиган, айбни хаспўшлаш ёки халқ мақоли билан айтганда очиқчасига ойни этак билан ёпишдан бошқа нарса эмас(ғиж-ғиж хатоси ҳақида-ку гапириш ортиқча).

“Туман мудираси томонидан пандемия даврида анъанавий шаклдаги фаолиятга ўтган ва ўтиши режалаштирилган мактаблар ўқувчиларининг саломатлигини асраш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, одамлар гавжум бўлган жойларда юришларининг олдини олиш, қолаверса, ўқувчи-ёшларнинг масжидларга отаси, бобоси ва ёши катта яқин қариндошлари  билан бориши, ёлғиз бормаслигига чақириш мақсадида вояга етмаган ўқувчи-ёшларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда бундай кўрсатма берганлиги аниқланди. Унинг бу хатти-ҳаракатларида мамлакатимизда белгиланган диний эркинлик ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш мақсади йўқ, бу фақат ўқувчи-ёшлар хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган эҳтиёткорлик чораси холос”, дейилади жумладан муносабатда.
“...вояга етмаган ўқувчи-ёшларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда бундай кўрсатма берган” эмиш мудира...
Кулгили эмасми?

Масжидлар пандемия ўчоғими? Унда бозорлар-чи, у ерда ўқувчилар юрмаяптими?! Наҳотки исломофоб тарзда берилган топшириқни шунақа “меҳрибончиликка” йўйиш мумкин?! Уят!

Энг алам қиладигани, юмшоқроқ айтганда бу мантиқсиз буйруқ (узр, бошқача аташга тил бормайди) шўро замонида эмас, мустақил Ўзбекистонда, яна ҳам алам қиладигани динга анча эркинликлар берилаётган Янги Ўзбекистонда бериляпти. 

Ёшлар, болалар, ўқувчилар миллатники! Шундай экан, уларнинг тарбиясига нафақат маориф ходимларининг, балки бутун жамиятнинг, шу жумладан, масжид имомлари ҳам масъулдир, жавобгардир. Мудиранинг мантиқсиз фикрига кўра, гўё масжид ёшларни ёмон йўлга бошлайдиган, тахминан гиёҳвандлик каби “ўрганиб қолса, қайтариб бўлмайдиган” олабўжи! Ҳали бирор марта тунги клуб, дискотека каби беҳаёлик, ичкилик ва табиийки жиноятчилик уяси бўлган жойларда ўқитувчиларнинг ё “мактаб маънавиятчилари”нинг ўз ўқувчиларни пойлаб турганини учратмадик. Сенат раиси таъкидлаганидек, бир йилда юздан ортиқ ўқувчи қизлар туғиб қўяётганини эшитиб, миллатни, келажакни ўйлаган одамнинг уйқуси қочиб кетади. Масжиддан, маърифатдан қайтариш билан яна нима натижаларга “эришиш” мумкин?! Таълим ва тарбия бир-биридан ажратилмайди, деб такрор-такрор айтаверишдан нима наф агар унга амал қилинмаса?!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Халқ таълими вазирлигидан муносабат кутилмоқда...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан яна ҳукуматсиз қолди 

42 17:35 26.09.2020

Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

124 16:52 26.09.2020

Шайх Нобулсийдан:  Фарзандим ўлса байрам қилардим...

278 16:15 26.09.2020

Коронавирус: оммавий эмлаш бошлангунча ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

246 15:45 26.09.2020

«Савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

84 14:55 26.09.2020

Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди

320 13:43 26.09.2020
« Орқага