Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гиёҳванд моддалар тайёрланишда гумонланган 18 ёшли йигит қўлга олинди — Тошкент

480

Тошкентда 18 ёшли йигит ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканалидаги дастурларда маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга Миробод туманидаги хонадонлардан бирида синтетик наркотик воситалари тайёрланаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Тезкор ходимлар томонидан манзилга бориб, вазият ўрганилганида ҳақиқатда ҳам ушбу хонадонда «Тезлик» номли синтетик модда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, йигит хонадонни 2 ой олдин ижарага олиб, шу ерда гиёҳванд модда тайёрлаган.  Бунинг учун махсус эритма Қозоғистондан келтирилган. У эритмаларни қайнатиб, совитган, кейин уларни турли идишларга солган. Шундан сўнг тайёр товар гаров сифатида Тошкентнинг турли жойларига яширилган. У ердан номаълум шахслар уни олиб кетган. Шундай қилиб йигит 2 ой давомида, тахминан, 7 литр хом ашёдан синтетик наркотик воситалари тайёрлаган. Ушбу жараённинг барча аъзолари фақат Telegram орқали мулоқот қилган.

Йигитнинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси ўзига тўқ одамлар, у ҳеч қачон бирор нарсага муҳтож бўлмаган. Аммо ўзи пул топишни, иложи бўлса, бу тез ва кўп бўлишини хоҳлаган. У қилган ишидан пушаймонлигини, агар бу ишни тўхтата олганида аллақачон тўхтатган бўлишини билдирган.
Шунингдекча, энди у қилган иши учун қонун олдида жавоб беради.

Таъкидлаш лозимки, катта пул топиш учун албатта мана шундай ноқонуний ишлар билан шуғулланиш шарт эмас. Илм олиб, яхши кадр бўлиб етишиб, моддий ҳолатини яхшилаб олган минглаб кишиларни топиш мумкин. Шундай экан ҳам инсонларга оғу тарқатиб, ҳам ўзи қонун олдида жавобгар бўлиб қолишдан аввал шуларни ўйлаб кўрган маъқул.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк компаниялари Ўзбекистон мактабларига ноутбуклар тақдим этди

354 19:05 16.10.2021

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти

358 18:05 16.10.2021

Бугун Тошкентда иссиқлик энергияси берилиши лозим эди, бироқ...

647 12:05 15.10.2021

Сайлов арафасида Россиядан қўшимча рейс йўлга қўйилади

257 17:25 14.10.2021

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши айтилди

1224 16:00 08.10.2021

Москвадан Ўзбекистонга авиарейслар сони кўпайтирилди

427 18:15 05.10.2021
« Орқага