Янгиликлар

Гиёҳвандларга энг қаттиқ жазо тайинланган 7 давлат

4161

Ҳеч қачон гиёҳванд модда билан қўлга тушиш мумкин бўлмаган 7 давлат қуйидагилар:

Сингапур
Гиёҳванд моддаларга тегишли қонунлар етарли даражада радикал. Агар кимдир ярим килограмм наша билан қўлга олинса – осиб ўлдирилади.
Бу жазо чет элликларга ҳам тегишли.

Малайзия
Жазонинг қаттиқлиги Сингапурга яқин. Янада қаттиқроқ десаям бўлади. Афюн билан тутилганлар қатл қилинади, ҳеч бўлмаганда узоқ муддатга қамалади.

Эрон
Ҳар йили Эронда 500 га яқин гиёҳвандликка оид ҳукм ўқилади. Марихуана билан ушлашса, 70 дарра билан жазоланади. Эски усуллар ҳамон амалда.

Индонезия
Индонезия ҳам қўшнилари сингари гиёҳвандларга қаттиқ жазолар қўллайди. Истеъмол қилганлик учун 15 йил қамалиш мумкин бўлса, оғир ҳолларда жиноятчи отишга ҳукм қилинади.

Саудия Арабистони
Спиртли ичимлик тақиқланган мамлакатда гиёҳвандлик учун қанақа жазо бўлишини тасаввур қилаверинг. Омма олдида дарра уришдан бошланиб узоқ муддат қамалиш ҳам мумкин.  Гиёҳванд модда тарқатувчилар эса бошидан жудо қилинади.

Хитой
Гиёҳванд моддалар учун Хитойда жуда катта жарималар, узоқ муддатга қамоқ жазоси тайинланган. Наркотик модда тарқатиш моддаси билан тушиб қолган одамга ёки умрбод қамоқ, ёки ўлим жазоси қўлланилади. Жазоланиш сони бўйича эса, Хитой Саудия Арабистонини ҳам ортда қолдиради.

Бирлашган Араб амирликлари
Амирликлар гиёҳвандлик ва уни тарқатиш борасида энг қаттиқ жазо қўллайдиган давлатларнинг олдида. Айбдорларни нафақат катта миқдордаги гиёҳванд модда, балки билинар-билинмас миқдор учун ҳам узоқ муддат қамоқ жазосига ҳукм қилишади

 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сингапурда коронавирусга оид фатво берилди

5963 11:11 01.02.2020

Президент Мирзиёев Ли Куан Юни ортда қолдирдими?

1444 21:00 22.01.2020

Сингапур компанияси «Ҳалол» стандарти асосида йирик инвестиция киритади

1057 10:00 26.10.2019

Ҳижобли президент Сингапур учун нималар қилди?

3982 09:00 20.10.2019

Президент ҳижобда, бош вазир эса хитойлик...

2611 10:00 17.10.2019
« Орқага