Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқалган янги коронавирус шу пайтгача қарийб 600 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Касаллик дунё миқёсида хавотир келтириб чиқарди: давлатлар ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилишга киришди ва Хитойга қатновларни тўхтатди.
1. Ухань шаҳрининг бўшаб қолган кўчалари. Arek Rataj/AP Photo
2. Уханда дезинфекцияловчи дори сепаётган ишчи. Arek Rataj/AP Photo
3. Дафн бюроси ходимлари коронавирусдан ўлгани тахмин қилинган кишининг жасадини олиб кетяппти. Chinatopix via AP
4. Хитой билан чегарани ёпишни талаб қилаётган гонконгликлар. Anthony Wallace / AFP
5. Сеул (Жанубий Корея) метрополитени ходимлари турникетларни дезинфекция қиляпти. APAhn Young-joon
6. Даккадаги (Бангладеш) Ҳазрат Шоҳжалол аэропортида Пекиндан келган йўловчи текширувдан ўтказиляпти. Al-emrun Garjon/AP Photo