Янгиликлар

GM UZBEKISTAN автомобилларнинг оригинал эҳтиёт қисмларини сотувга чиқарди

574

GM Uzbekistan мижозларга автомобилдан фойдаланиш жараёнида янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида яна бир янгиликка қўл урди. Эндиликда завод сифатидаги оригинал ҳамда ҳамёнбоп эҳтиёт қисмларни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган GM Uzbekistanʼнинг “UzAuto GM Genuine” номли махсус дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Мазкур дўконларда Chevrolet автомобилларига ўрнатиладиган GM Genuine эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган.

Дўконларда сотиладиган ҳар бир эҳтиёт қисм General Motors Engineering томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган бўлиб, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоп саналади.

Ушбу дўконларда автомобилнинг мавжуд эҳтиёт қисмлари ҳамда буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлари савдоси амалга оширилади.

“UzAuto GM Genuine” дўконларининг тўлиқ рўйхати ва манзили:

1. “SERGELI-AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ

Манзил: Тошкент ш. Фарҳод авто эҳтиёт қисмлар бозори 23A-дўкон Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 120-дўкон.

2. “NURAFSHON AVTOSENTR” МЧЖ

Манзил: Тошкент ш. Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4 уй. Мўлжал: Фарҳод бозори

Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 200-дўкон.

3. “Қўқон Автотеххизмат”

Манзил: Янги Чорсу (Акбар Исломов) кўчаси, 207-уй.

4. “АС Фарғона Сервис”

Манзил: Фарғона шаҳар Бобур кўчаси 127, мўлжал: “Мастона” бозори 104-дўкон.

5. “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ

Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар “Боғишамол” автомобиль эҳтиёт қисмлар бозори 47 дўкон.

6. “Samarqand Avtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Самарқанд шаҳар, Ўзбек тракт 12-кўчаси. Чўпон ота маскани. Автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори (Улуғбек бозори), D блок, 1-дўкон.

7. “АС Наманган Сервис” УК

Манзил: Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўча-21 уй. Мўлжал: Гирвон бозори 42-дўкон.

8. “AS-Джизак SERVIS” УК

Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 1-уй, Турон маҳалласи Қўшчинор МЧЖга қарашли автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори 11-Б дўкони.

9. “АС Қашқадарё-сервис” УК

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Осиё” бозори, 91-дўкон.

10. “АС Қашқадарё-сервис” УК

Манзил: Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 172-уй.

11. “Хоразм Автотеххизмат” МЧЖ

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч тумани юқори -Дўрмон қишлоғи, Янги Хоразм автотранспорт савдо бозори, Авто эҳтиёт қисмлар савдо мажмуаси, 23-дўкон.

12. “Qoraqalpoq Avtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Хўжайли гузари, 51 уй 4-дўкон.

13. “Ғиждувон АТХ” “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Бухоро вилоят, Ғиждувон шаҳар Ю.Ҳамадоний 305/1.

14. “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Бухоро шаҳар, “Ситора” автобозори, Халқлар дўстлиги кўчаси, 55 уй.

15. “Навоий Авто Моторс” МЧЖ

Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, “Янги ариқ” ҚФЙ.

“Талқоқ” МФЙ, Бухоро-Тошкент трассаси, мўлжал: Кармана тумани “Военкомат”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга кўрсатма берди

582 18:45 08.07.2019

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади. Шунингдек, арзон автомобиллар ва кроссвейрлар ишлаб чиқарилади

889 11:37 08.06.2019

Монополиянинг "аккумулятор"и ўтирсин

2402 23:18 30.04.2019

"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи

1247 20:20 21.01.2019

2019 йилдан Малибу ишлаб чиқарилмайди. Сабаб?

2404 10:00 06.12.2018
« Орқага