“Гоҳида сен учратаётган ҳукм, ишнинг аввалида сенга мусибат бўлиб кўриниши мумкин”

11:00 09.01.2019 663

Натижа унинг неъматлиги тўғрисида сенга хабар берганидан кейин, сен ундан хурсанд бўлиб Аллоҳга ҳамд айтасан.

Мусибатлар ичида ўлимдек аҳамияти улуғ бўлган мусибатни билмайман.

Лекин сен унинг ҳақиқати, оқибати ва заруратининг чегараси ҳақида ўйлаб кўрсанг, уни мусибатлар орасида яширинган махфий неъмат эканини биласан. Албатта Аллоҳ ифодаси қатьий бўлган китобида ўлимни ҳис туйғуларимизда айланиб юрувчи мусибат деб номлаган.

У ҳадсиз-ниҳоясиз фаровон яшаш учун ўтишимиз лозим бўлган кўприк эмасми?

У, парда ортида Аллоҳ остонасида қилган илтижойинг ва муножотинг сўнгида унга бўлган иштиёқинг узайганда, тасаввур қилинган Аллоҳни топишга ўтказувчи йўл эмасми?!

Ушбу ўтказувчини ёки кўприк деб аталмиш мажбурий бу ўлимни, ўша саодатга етказувчи неъмат эканида шубҳа қилиб бўладими?

Ўлим гарчи алам ва хафаликлар пардаси билан яшириниб келсада қойил қоладиган неъматдир.

Имом Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутийнинг 
"Ҳикамул атоийя, шарҳ ва таҳлил" китобидан
Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!