Янгиликлар

Голландия пойтахтидаги масжидда азон «микрофонда чақирилади»

685

Нидерландия пойтахти Амстердамдаги Кўк масжидда(The Blauwe Moskee) эндиликда намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар ёрдамида кенг оммага эшиттирилади.

Ушбу мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бир қанча масжидларда бу аллақачон жорий қилинган бўлсада, Амстердамдаги ҳолат биринчиси экани таъкидланган. Бу ҳақда The Netherlands Times нашри хабар берди.

Амстердамдаги масжид имомлари "Аллоҳу акбар" иборасининг ҳеч қандай жиноят ёки терроризмга алоқаси йўқлигини исботлаш, ислом тинчлик дини эканини кўрсатиш мақсадида шаҳар маъмурияти билан бир қанча вақт давомида музокара олиб борганлар. Бунинг натижасида эса азоннинг овоз кучайтиргичлар ёрдамида айтилишига эришишди.

Насронийлар черковларида қўнғироқ чалинишига рухсат берилгани каби масжидларда ҳам ибодатга чорловчи азонни эшиттиришга изн берилиши муҳим экани қайд этилган. Маъмурият азон овозининг давомийлиги ва даражасига айрим талабалар қўйган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Голландия” расман йўқолди

698 16:30 03.01.2020

Голландияда бурқа тақиқи кучга кирди

749 13:00 01.08.2019

Голландияда бурқали аёлларга бериладиган жаримани сиёсий партия тўлайдиган бўлди

1105 09:50 22.07.2019

Сребреница қатлиомида голландиялик ҳарбийлар “қисман” айбдор деб топилди

753 15:30 20.07.2019

Голландиялик Пьернинг илк Рамазони

1248 13:30 25.05.2019
« Орқага