Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция газетаси Эрдоғанни сўкди

2828

Грециянинг “Демократия” газетасида чоп этилган мақолага Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қаттиқ ҳақорат ва сўккан ҳолда сарлавҳа қўйилди. 

Турк ОАВ хабарига кўра, Грециянинг Анқарадаги элчиси Мишел-Кристос Диамессис Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. “Афсуски, Греция газетаси оғизга олиб бўлмайдиган даражада ёмон сарлавҳа билан чиқди. Биз муносабатимизни билдирдик. Грек элчисини вазирликка чақириб, норозилигимизни қатъий оҳангда маълум қилдик”, – деди Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Човушғўли.  

Унинг таъкидлашича, матбуот эркинлиги доирасида танқидлар бўлиши мумкин, бироқ ҳақоратни матбуот эркинлиги деб баҳоламаслик зарур. 

“Демократия” газетаси қўллаган услубни Греция Ташқи ишлар вазирлиги ҳам қоралаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўрта ер денгизидаги нефт-газ қидириш ишлари туфайли охирги вақтда Греция ва Туркия ўртасида таранглик кузатиляпти. 

УЛАШИНГ:

« Орқага