Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция ҳукумати “Андалус”ни ёпишга қарор қилди

2442

Греция ҳукумати пойтахт минтақасидаги энг эски намозхоналардан бири ҳисобланувчи “Андалус”ни ёпишга қарор қилди, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги. 

Таълим ва дин ишлари вазирлиги Афина марказидан 12 километр узоқликда жойлашган Пирей шаҳридаги мазкур намозхонанинг лицензияси йўқлигини айтиб, бинонинг бўшатилиши учун 15 кунлик муддат берди.  

Греция мусулмонлар уюшмаси баёноти айтилишича, вазирлик мусулмонларга келишиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Уюшма ҳукуматнинг қарорини диний эркинликни бўғиш деб баҳолади. 

“Андалус” намозхонаси 1989 йилдан бери ишлаб келаётган эди. 

Ўтган йилнинг июнида Греция пойтахти Афинада анча кечикишлардан кейин илк масжиднинг рамзий очилиши ўтказилди. Масжид ҳали ҳам ишга тушмади, унга ҳанузгача имом тайинланмаган. Афина бутун Европада масжиди йўқ ягона пойтахтдир.  

Тунис президенти: "Она тилим – араб тили"

Европалик депутатлар Исроилнинг босқинига қарши чиқди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция билан ном талашган давлат

2202 22:20 13.09.2021

АҚШ ҳарбий техникасини Грецияга жойлаштирмоқда

984 11:25 13.08.2021

Греция ёнмоқда (фото)

541 12:40 10.08.2021

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

872 19:10 04.08.2021

«Галатасарой» футбол клуби Грецияга киритилмаганининг сабаби очиқланди

1204 15:10 15.07.2021

Греция Туркия субмариналаридан ваҳимага тушган

1633 20:48 08.07.2021
« Орқага