Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция. Родосдаги масжид мусиқачиларга бериб юборилди

1137

Греция ҳукумати Родос оролида яшовчи мусулмонлар учун маънавий марказ ҳисобланган тарихий Мурод Раис жомеъ биносини мусиқа факультетига айлантирди.

Родос оролида Усмонийлар даврига оид кўплаб тарихий асарлар мусулмон вақфларидан турли йўллар билан тортиб олинмоқда ва асл ҳолатини йўқотиш мақсадида реставрация қилиниб, турли мақсадларда фойдаланиш учун бериб юборилмоқда.

Болқондаги мусулмон меъморчилиги ҳақида 12 та китоб ва 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи, Истанбул Мармара университети профессори Невал Конук Грециядаги мусулмонларга тегишли обидалар ва юзлаб йиллар давомида Усмонийлар ҳукмронлиги остида бўлган оролларнинг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирди. 

Унинг айтишича, Родос оролидаги масжид, дарвеш маскани, шаҳидлик мозоротини ўз ичига олган тарихий Мурод Раис жомеъси аввал қабристон бўлган. Орол 1522 йилда Усмонийлар томонидан забт этилиши пайтида шаҳид бўлган аскарларнинг бу ерга дафн этилган.

Мазкур жойда икки нафар Қрим хони ва бир нафар Эрон шоҳининг, шунингдек, Кипрни фатҳ этган Мурат Пошонинг қабри ҳам жойлашган. Бу тарихий бинода оролдаги мусулмонлар никоҳ ва суннат тўйлари, мавлуд ва ҳайит каби маънавий маросимларнинг ҳам маркази эди. 

 “2018 йили кўнгилли сифатида гўрков бўлиб ишлайдиган Шабан Қарғинлиўғлининг вафотидан сўнг жомеъ Родос ороли ёдгорликлари кенгаши қарамоғига ўтган эди. Мана шундай муқаддас даргоҳ энди мусиқа факультетга айлантирилди. Бу маданий жиҳатдан катта ҳалокат ва диний жиҳатдан катта ҳурматсизликдир”, деди профессор.  

Греция ҳукумати 1912 йилда Родос оролининг италянлар томонидан ишғол қилинишигача бўлган даврда қурилган исломий обидаларни рўйхатдан ўтказмай, эътибордан четда қолдиради.    

Невал Конук 1912 йилдан буён тарихий қабристонда исломий дафн маросими ўтказилмаганини, тарихий қабристон ва қабрлар режали тарзда вайрон қилинганини таъкидлади.   

"Тарихий қабр тошлари ўғирланмоқда. Шунингдек, оролда яшовчи греклар қабристонга дайди мушук-итларга емиш қўйиб кетади. Жониворлар қабристонни ахлатхонага айлантириб юборган. Бундан оғир хўрлик борми?" дейди у.

Тарихий қабристонда 250 та қабр тоши бор. Қабрлар 110 йилдан бери қаровсиз қолгани учун жуда ёмон аҳволда. 

"Булар зиёратгоҳларни мунтазам равишда йўқ қилиш лойиҳаси маҳаллий халқ томонидан амалга оширилмоқда. Мақбаралардан бири очиқ режали, қурилган бўлиб, Ҳасан Пошо ва унинг рафиқаси Ойша Хонимга тегишли эди. Мақбара бундан 6 йил аввал кучли ёмғирда вайрон бўлган". 

Тарихий қабристондаги қабр тошларида Усмонийлар қабр тош санъатининг ўзига хос намуналари бор.     

"Туркия жамоатчилиги Усмонийлар асарларининг, хусусан Али Пошо масжидининг йўқотилиши нақадар пасткашлик эканини билиши керак. Ҳамма масжидларда реставрация ишлари олиб борилмоқда.. Яъни биноларга рангли бўёқлар сурилади, ўзига хослиги йўқолади, тарихий услуби йўқолади. Бундан ташқари, миноралар ва ёзувлар ҳам олиб ташланади. Гумбазда Византия меъморчилигини ўрнига гофрировка қилинган кошинлар ишлатилади. Хуллас, мусулмон меъморчилиги йўқ қилинмоқда”, дейди профессор.  

Невал Конук Туркияда сўнгги 20-25 йил ичида аксари XIX асрдан қолган кўплаб Греция-православ черковлари, ҳатто жамоати бўлмаса ҳам, очилганлигини айтади. Родосда 1522 йилдан 1912 йилгача 390 йиллик Усмонийлар ҳукмронлиги даврида қурилган тарихий обидаларнинг қасддан йўқотилиши маданий жиҳатдан катта ҳалокат ва диний жиҳатдан катта гуноҳдир. 

Профессорга кўра, бу разолатга давлат ва жамият сифатида қаттиқ қаршилик қилиш лозим.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

265 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

681 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

811 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

462 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

476 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

443 15:58 30.01.2023
« Орқага