Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция. Стадион қуриш баҳонасида мусулмонлар қабристони бузилмоқда

1182

Греция. Маҳаллий ҳокимлик футбол майдони қуриш баҳонаси билан Ҳорозлу қишлоғидаги (Ғарбий Фракиянинг Ксанти шаҳри) мусулмонлар қабристонини бузиш ҳақидаги қарор чиқарган. Расмий Анқара ушбу қарорни қоралаб, дарҳол ўз эътирозини билдирди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.

Туркия ТИВ қабристон 16 март куни Булустра (Абдера) муниципалитети раҳбари буйруғи билан бузиб ташланганини эслатиб ўтди. Туркия ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳаракат юзасидан зарур ташаббусларни аллақачон кўрган, дейилади департамент хабарида.

Греция томони Туркиянинг эътирозига биноан, содир бўлган воқеа юзасидан тергов бошланганини билдирди. Анқара расмийлари терговнинг имкон қадар тезроқ якунланишига ва қабристоннинг аввалги кўринишига қайтарилишига умид билдирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

284 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

421 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

650 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

446 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

310 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

711 13:07 07.08.2022
« Орқага