Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция Туркия билан қуруқликдаги чегарани мустаҳкамламоқда

654

Греция муҳожирларнинг мамлакатга киришига йўл қўймаслик учун Туркия билан шимолий чегараси бўйлаб бетон деворлар ва тиканли симлар ўрнатишни режалаштирмоқда, деб хабар берган Reuters агентлиги сешанба куни фуқароларни ҳимоя қилиш вазирининг маълумотларига таяниб.

40 километрлик девор яна 140 километрга узайтирилади, деган Такис Теодорикакос Эврос минтақасига ташрифи чоғида.

Дастлаб 2012 йилда ўрнатилган девор охирги марта 2021 йилда, ўн минглаб қочоқлар Грециянинг шимолий чегараси орқали Европа Иттифоқини кесиб ўтишга уринганидан бир йил ўтиб, Туркия уларга бундан буён тўсқинлик қилмаслигини айтганидан сўнг узайтирилган эди.

НАТОда иттифоқчи бўлишсада тарихий рақиблар Греция ва Туркия ўртасида сўнгги йилларда миграция ва энергия ресурслари каби бир қатор масалаларда келишмовчиликлар пайдо бўлган.

Греция 2015 ва 2016 йилларда Сурия, Ироқ ва Афғонистондан уруш ва қашшоқликдан қочган бир миллион қочқин асосан Туркия орқали келганида Европадаги мигрантлар инқирозининг бошида турган эди.

Ўшандан бери келганлар сони кескин камайди, бироқ сўнгги ойларда Греция расмийлари кўплаб одамларнинг киришини тўхтатиб қўйди.

Полиция маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки етти ойида расмийлар 7484 қочқин ва муҳожирни ҳибсга олган, улардан 3554 нафари Европада қўлга олинган.

Теородикакоснинг таъкидлашича, лойиҳа Грециянинг «яширин манфаатларга хизмат қилиш учун инсон азоб-уқубатларига сармоя киритаётганларга» ва «Европани шантаж қилиш учун миграциядан қурол сифатида фойдаланаётганларга» қарши қатъийлиги ҳақида аниқ сигнал беришдир.

Консерватив ҳукумат шунингдек, 250 нафар чегарачини ёллашни ва ҳудуддаги кузатув тизимларини янгилашни режалаштирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

352 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

574 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

792 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

476 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2480 12:50 30.11.2022
« Орқага