Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Греция ва Арманистоннинг тили бир...» – Никос Дендиас

1021

Греция Ташқи ишлар вазири Никос Дендиас ўз мамлакати ва Арманистоннинг 1915 йил воқеалари, “Понт юнонлари” масаласи, Тоғли Қорабоғ ва Кипр каби масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлашини айтди.

Дендиас Афинада арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашиб, матбуотга баёнот берди. 

Икки давлат ўртасида тарихан жуда яхши алоқалар ривожланганлигини таъкидлаган Дендиас, Грециянинг Қорабоғ масаласида Арманистонни қўллаб-қувватлашни давом эттираётганини таъкидлади. 

Дендиас ҳар икки давлат ўз ташқи сиёсатини халқаро ҳуқуқ доирасида томонларнинг ўзаро тан олинишини таъминлайди. Масалан, Греция парламенти 1996 йилдаги 1915 йил воқеалари билан боғлиқ Арманистон даъволарини ва Арманистон парламенти эса 2015 йилда юнонларнинг “Понтик юнонлари” ҳақидаги даъволарини тан олди.

Кипр масаласида қўллаб-қувватлаган Арманистонга миннатдорчилик билдирган Дендиас БМТ Хавфсизлик Кенгашининг вақтинчалик аъзолиги масаласида икки давлат бир-бирининг номзодини қўллаб-қувватлаганидан мамнунлигини билдирди.   

Мирзоян Афинага ташрифи чоғида президент Катерина Сакеларопулоу ва бош вазир Кириакос Мицотакис билан ҳам учрашди. 

Маълумот учун: Арманистон Озарбайжонга тегишли Қорабоғ ҳудудини қарийб ўттиз йил осиб олган ва яқинда у ердан қувилгач, бўйнига олган мажбуриятларни бажаришга шошмаяпти. Илҳом Алиев куни кеча бунинг оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди.

Греция эса Туркия билан бир қатор ороллар масаласида тортишувга кирган. 

Туркия ва Озарбайжоннинг ўзаро қардош ва дўст давлат эканини эса эслатиб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкекда “Қирғизистон – Ўзбекистон” бизнес-форуми бўлиб ўтади

70 13:25 03.12.2022

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

313 12:05 03.12.2022

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

324 11:20 03.12.2022

Украинанинг чет эллардаги дипломатик идораларига таҳдидлар бўлмоқда

228 10:30 03.12.2022

Дунё ўзгаришлар майдонига айланди

562 09:39 03.12.2022

Исроил аскари фаластинлик йигитни қатл қилди

868 09:07 03.12.2022
« Орқага