Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

1643

Греция ўт ўчирувчилари Aфина шимолидаги Варибоби шаҳридаги кучли ёнғин натижасида 300 дан ортиқ кишини қутқариб қолишди. Бу ҳақда фуқароларни ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Никос Ҳардалиас маълум қилди.

"Ўт ўчирувчилар ёнғин домида қолган одамларга уйларидан чиқишга ёрдам бериш учун камида 315 та ҳолатда зудлик билан ҳаракат қилишларига тўғри келди. Бу алоҳида шароитларда ривожланаётган жуда хавфли ёнғин. Мамлакатимизда сўнгги 40 йил ичида энг кучли жазирама кузатилди", деган вазир ўринбосари.

Ҳардалиаснинг таъкидлашича, тун бўйи ишлаган ўт ўчирувчилар Aфина шимолидаги учта асосий йўналиш - Варибоби аҳоли пунктлари, Фракомакедонес ва Aдамс яқинида ёнғин билан курашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта мобайнида Грецияда аномал об-ҳаво кузатилиб, 1987 йилдан бери рекорд даража қайд этилди. Мамлакатнинг кўп жойларида ҳарорат соя жойларда 44-47 даражага етмоқда. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, бундай об-ҳаво 7-8 августгача давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция. Родосдаги масжид мусиқачиларга бериб юборилди

997 22:05 27.10.2022

Хулуси Акар: Греция провокацияларига қарамай, муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз

388 16:35 26.10.2022

Frontex муҳожирларни Грециядан Туркияга ноқонуний равишда чиқариб юборди

480 17:35 14.10.2022

Ўзбек разведкачилари «Кембрия патрули» мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

545 16:00 13.10.2022

Грециядаги мусулмон вақфларининг мулкларини насронийлар сотиб юбормоқда

661 11:45 07.10.2022

Грецияда кема ҳалокати: камида 15 муҳожир ҳалок бўлди

374 09:25 06.10.2022
« Орқага