Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Греция ёнмоқда (фото)

721

Ғайритабиий исиш туфайли Греция бўйлаб йирик ўрмон ёнғинлари авж олди. Мамлакатда ўн кун ичида 56 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди.

Қуйида мамлакат бўйлаб содир бўлаётган ёнғинлар акс этган бир нечта суратларни тақдим этамиз.

Мамлакат охирги 30 йил ичида энг кучли исишни бошдан кечирмоқда.

Минглаб одамлар уйларидан эвакуация қилинган

Ўрмон ёнғинлардан бири мамлакатидаги иккинчи йирик орол, Эвия оролини ярмидан иккига ажратиб қўйган. Бошқа ёнғинлар ўрмонли тоғ ёнбағирларини эгаллаб олиб, тарихий қадамжоларни вайрон қилган. Бир амалдор ушбу ҳодисани "мисли кўрилмаган фалокат" деб номланган.

Эвиядан 2 мингдан ортиқ одам паромда эвакуация қилинган.

Греция бош вазири Кириакос Мицотакиснинг айтишича, ҳукуматнинг устувор вазифаси "биринчи навбатда инсон ҳаётини ҳимоя қилиш".

Кўплаб минтақаларда, шу жумладан Aфина ва Критда ҳам ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Оролнинг шимолидаги Пефки шаҳрида ўнта кема жойлаштирилиб, кўпроқ одамларни эвакуация қилишга тайёр турипти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1002 08:00 05.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Путинга шикоят қилди

1178 09:15 09.12.2021

«Греция Туркия билан «конструктив мулоқот»га интилади» – ТИВ вазири

466 08:41 05.11.2021

Грецияда ҳайвонларни мусулмонча ва яҳудийча усулда сўйиш тақиқланди

1727 09:33 29.10.2021

Греция суди имомнинг қамоқ муддатини узайтирди

1293 08:05 22.10.2021

“Афғонистонлик қочқинлар минтақада қолиши керак” – Греция

525 13:05 02.10.2021
« Орқага