Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Грецияда муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетди

393

Дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг қутқарилган йўловчилари Афғонистон, Ироқ ва Эрон фуқароларидир

Грециянинг Карпатос ороли яқинида, Эгей денгизидаги Родос ва Крит ороллари оралиғида қочқинлар ҳамда муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Греция расмийларининг ҳодиса оқибатида 50 га яқин одам бедарак йўқолганлиги ҳақидаги хабарларини тасдиқлади.

Қайиқ чўкиб кета бошлаганида, бортда 60-80 киши бўлган.

«Эгей денгизидан жуда қайғули хабар келди: чоршанба куни эрталаб Родос ороли яқинида қайиқ чўкиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди», — дейилади БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Греция идораси баёнотида. 

Эгей денгизида кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси бошланди.

Чўкиб кетган қайиқ қўшни Туркиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Анталия шаҳридан йўлга чиққан. Қутқарилган йўловчилар кема Италияга кетаётганини айтишган.

«Ҳозиргача 29 киши қутқариб олинди», — дейилади БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Греция идораси баёнотида.

Греция 2015 ва 2016 йилларда Европа миграция инқирозининг олдинги чизиғида бўлган. Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги уруш ва қашшоқликдан қочган миллионлаб қочқин мамлакатга, асосан, Туркия орқали келган. 

Ўшандан бери мигрантлар сони кескин камайди. Аммо Греция расмийлари сўнгги пайтларда мамлакат ҳудудидаги ороллар ва Туркия билан қуруқлик чегараси орқали киришга уринишлар кескин кўпайганини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

353 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

579 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

795 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

476 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2483 12:50 30.11.2022
« Орқага