Янгиликлар

Грециялик руҳоний Аё Софиянинг масжидга айланиши тўғри эканини тасдиқлади 

5027

«Қаерда бўлмасин, турклар биздан устун. Бу биз учун шармандаликдир, аммо ҳақиқат шу. Турклар Критдаги черковларни ёпмади, аксинча турк ерларидаги черковлар грек руҳонийси Отонас буйруғига кўра ёпилди. Улар черковлардаги барча бойлик ва жавоҳирларни олиб кетдилар (греклар назарда тутиляпти). Ҳокимият мусулмонларнинг қўлига ўтгач эса, улар аста-секин диний қадриятларини тиклай бошладилар. Айнан шу ҳолат одамларни ушбу фикрда мутлоқ қилди:

«Туркларнинг салласи лотин тиараси (Рим папаси тожи)дан кўра афзалроқдир».

Албатта, агар танлаш имконияти менда бўлганида, мен ҳам иккиланмай турклар салласини танлаган бўлардим.

Ҳозирда Аё София билан рўй берган ҳолат барчамизни қайғуга солади, аммо биз Аллоҳга ҳамд айтишимиз лозим. Аё Софияга туну кун ярим-яланғоч либослар билан ташриф буюрувчи сайёҳлар ҳақида менга сўзлаб беришди. Аё Софияга нисбатан ҳурматсизларча муносабатда бўлиб, ички кийимлари кўринар даражада шаффоф ва калта либосларда келган насроний сайёҳлар ҳақида кўп эшитдим. Эндиликда у ерга ҳатто оёқ кийимсиз киришмоқда экан. Биз у ерда ярим-яланғоч либосдаги инсонларни кўрамиз деб ўйлайсизми? Албатта йўқ!

У ерга энди аёллар узун либосда, бошларини ўраган ҳолда киришади. Менимча биз ушбу ҳолатга мамнуният билан қарашимиз лозим, аксинча эмас. Ҳозирда кўплаб насронийлар Аё Софияни масжидга айлантирилганидан маҳзун бўлмоқда. Агар у ерларда турклар бўлмаганида Аё София аллақачон вайронага айланган бўларди.

Мен ростдан ҳам инсонларнинг ҳайрати сабабини тушунмаяпман. Музейни масжидга айлантиришди. Масжид - ягона Аллоҳга сиғинадиган жой. Аллоҳ эса насронийларда ҳам ягона илоҳ сифатида кўрилади.  Аталиши ўзгача холос.

Мен сизларга шуни айта оламанки, бу масжиднинг собор устидан қозонган ғалабаси эмас. Бу 567 йил аллақачон рўй берганди. Гап Исломнинг ҳозирги замонавий дунё устидан эришган ғалабаси ҳақида кетаяпти...»

Абдулазиз МУҲАММАД саҳифасидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афинада қурилиши 14 йилга чўзилган масжид очилиш арафасида  

247 12:10 15.09.2020

Греция: лагер ёниб кетди, минглаб қочқин бошпанасиз қолди

276 19:05 11.09.2020

“Туркия ва Грецияни қарама-қарши қўйиш кулгили”

1580 13:06 02.09.2020

Грецияда тарихий масжидга ҳужум уюштирилди

1102 08:15 05.08.2020

Грек руҳонийси «Аё София» масжид бўлганидан хурсанд...

3173 19:30 28.07.2020
« Орқага